Туркиядаги тунги клубга ҳужум уюштирган шахс қўлга олинди

Туркиядаги тунги клубга ҳужум уюштирган шахс қўлга олинди

Абу Муҳаммад Хуросоний лақабли, асл исми шарифи Абдулқодир Машарипов бўлган, 1983 йилда туғулган, тўрт тил биладиган, Афғонистонда ҳарбий тайёргарликдан ўтган, ўттиз биринчи декабр кечаси Туркиядаги РЕЙНА тунги клубига ҳужум уюштириб, ўттиз тўққиз кишини қатл этган, ИШИД мансуби бўлган террорист ўн олти кундан сўнг, кеча Эсанюртда, ўта қиммат сита яъни квартиралардан бирида Туркия вақти билан 23:10да ўтказилган махсус амалиётда қулга олинди. У билан бирга битта Ироқлик эркак ва уч аёл ҳам қўлга олинган. Аёллар Миср, Сенгал ва Сомалидан деган хабарлар бор.

- Абдулқодир Машарипов қилган жиноятини бўйнига олди. Унинг ёнидан иккита тўппонча, сим карталар, иккита дрон(ҳавога учириб камера орқали кузатув олиб бориладиган аппарат) ва 197 минг Америка доллари чиқди,- дея Истанбул хавфсизлик ташкилоти мудирлигида Истанбул волийси баёнотни берди
Абдулқодир Машариповнинг аёли икки ёшли қизи билан тутқунда эди. Тўрт ёшли ўғли ҳам бор.

 Бу ИШИД мансуби бўлган шахсни АҚШ хавфсизлик ташкилотлари йўналтиргани ҳақида ҳам Туркия расмийларидан жиддий иддаолар мавжуд. 
Вилям Раак исмли Америка фуқароси бўлган ҳодисада энг шубҳали кишилардан бири сифатида эсланади.
У ўша кечадаги террор ҳужумидан кейин ўзини яраланган кўрсатиб РЕЙНАдан чиққан ва эртаси куни Америкага учиб кетган эди. У кетгач эса унинг ҳам ушбу РЕЙНАдаги террор ҳужумида алоқаси бор, деган иддаолар юзага чиққан. Империалистик давлатларга қўғирчоқ бўлиб ўйнаётганини билмай юрган ИШИД тарафкашларига яна бир бор эслатиб қўямиз:

 

Ислом - Террорга қарши!

 

 

Аброр Мухтор Алий тайёрлади

Юқорига