ИШИД АҚШ раҳбарлигидаги коалиция самолётларини уриб туширмаслик ҳақида буйруқ берди

ИШИД АҚШ раҳбарлигидаги коалиция самолётларини уриб туширмаслик ҳақида буйруқ берди

ИШИД АҚШ раҳбарлигидаги коалиция самолётларини уриб туширмаслик ҳақида буйруқ берди


Sputnik Arabic нашри ИШИД жангариларига АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли самолётларни уриб туширмаслик ҳақидаги буйруқнинг нусхасини эълон қилди. Бу буйруққа жангариларнинг маҳаллий раҳбари Абу Муовия деган одам имзо чеккан.

Америка самолётларини уриб туширишни тақиқловчи ҳужжат Ироқда, Мосулдан 32 километрда жойлашган, жангарилардан озод қилинган Баҳдид шаҳридан топилган бўлиб, бу ерда Ироқнинг қуролли кучлари халқаро коалиция авиациясининг ёрдамида ИШИДга қарши оғир жанглар олиб бормоқда.
Sputnikнинг ёзишича, ҳужжатда жумладан шундай дейилган: «Ҳар қандай қуроллардан осмондаги учиш аппаратини, унинг баландлигидан қаъти назар, ҳатто уйнинг томига қўниб турган бўлса ҳам, уни уриб тушириш қатъиян ман этилади».
Sputnik Arabicнинг ёзишича, Сурия ва Ироқ ўртасидаги чегара ўтган Найнаво маъмурий-ҳудудий минтақасининг ҳудудида Вашингтон бошчилигидаги халқаро коалиция самолётлари томонидангина ҳужум уюштиришга рухсат этилган бўлиб, бу самолётлар ироқлик  кўнгилли қўшинлар ва ҳарбийларни бомбардимон қилишда ҳамда ИШИД жангариларига озиқ-овқат, гуманитар ҳамда ҳарбий ёрдам солинган юкларни ташлаб ўтганликда бир неча марта айбланган.

МОСКВА, 16 ноя – РИА Новости

Юқорига