Расулуллоҳ – буюк мураббий!

Расулуллоҳ – буюк мураббий!

Расулуллоҳ – буюк мураббий!

 Бугун «Ҳилол-нашр» нашриётининг мажлислар залида Ислом.уз портали ҳамда нашриётимиз томонидан ташкил қилинган тантанали мавлид маросими бўлиб ўтди.

Мавлид маросимига юртимизнинг аҳли илмлари, дин ходимлари, имом-хатиблар, толиби илмлар ва кўплаб азиз меҳмонлар ҳозир бўлдилар.

«Расулуллоҳ – буюк мураббий» деган шиор остида бошланган бу йилги мавлид байрамимиз ҳам анъанага кўра Қуръони Карим тиловати билан бошланди.

Дастлаб Исмоил Муҳаммад Содиқ барча меҳмонларни мавлиди шариф билан муборакбод этиб, «Сийратнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни» деган мавзуда маъруза қилдилар.

«Сийратнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни»

Шундан сўнг бугунги мавлид байрамининг азиз меҳмони – Ўзбекистон Мусулмонлари диний идорасининг масжидлар бўлими бошлиғининг муовини Исҳоқжон домла Бегматов «Расулуллоҳ – буюк мураббий» мавзусида гўзал суҳбат қилиб бердилар.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севиш» мавзусидаги навбатдаги ажойиб маъруза билан Ислом.уз порталининг «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати ходими Абдулманнон қори сўзга чиқиб, қалбларга у зоти бобаракотга чинакам муҳаббат туйғуларини уйғотдилар.

Сийратни ўрганиш инсон ақлини таниган пайтдан бошланиши лозим. Зеро, ёшликда олинган илм тошга ўйилган нақшга ташбеҳ қилинган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини фарзанд тарбиясига, ёш авлод тарбиясига татбиқ қилишнинг қандай оламшумул самара берганига инсоният тарихи гувоҳдир. Зуфаржон домла Шосалимов бу ҳақда «Набавий мадрасада тарбияланган ёш саҳобалар» мавзусида чиройли маъруза қилиб бердилар.

 «Набавий мадрасада тарбияланган ёш саҳобалар» 

Фарзандларимиз, ўғил-қизларимиз – ҳаётимиз зийнати, эртанги кунимизнинг давомчилари, умматнинг умиди, келажагимизнинг устунларидир. Аллоҳдан умидимиз шулки, фарзанду аржумандларимиз икки дунёда ҳам кўз қувончимиз бўлсин, охиратда уларнинг шарофатидан иззат тожи кийишни насиб қилсин. Бунинг учун эса уларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набавий тарбия мактабларида тарбиялашимиз лозим.

Шундан сўнг Ислом.уз портали қошидаги Қуръон.уз сайти ходими, «Ислом ота» жомеъ масжидининг ноиби Ҳасанхон қори Абдулмажид ушбу илоҳий тарбия мактабининг гўзал намуналаридан сўзлаб бердилар.

Сўнгра Ҳасанхон қори Абдулмажид бошчилигидаги қориларимиз бугунги анжуман янада байрамона шукуҳ бағишлаб, гўзал наъту нашидалар ижро этиб беришди.

Нашидалардан сўнг мавлид анжуманимизнинг тантанали қисми бошланди. Барчамизга маълумки, устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бошлаб берган гўзал анъанага кўра бир неча йилдан буён порталимизда илмий-маърифий танлов ўтказиб келинади. Бу йилги танловимиз ҳам якунланиб, ғолиблар аниқланган ва бугунги анжуманимизга таклиф қилинган эди. Шунингдек, Сийрат.уз сайти томонидан ўтказилган икки танлов – мавлидга оид тест савол-жавоблари ҳамда сийратга оид мақолалар танлови бўйича ғолиб деб топилган мухлисларимизга ҳам эсдалик совғалар топширилди.

Марҳамат, ғолиблар билан танишинг:

 

«Ислом.Уз-1438» танлови:

 

Биринчи ўрин Умиджон Халилов

Иккинчи ўрин Ҳасанбой Эргашев

Учинчи ўрин Шокиржон Шарипов

 

 

Сийратга оид саволлар бўйича танлов:

 

Биринчи ўрин:

Умму Иброҳим (Моҳирахон Шуҳратбек қизи)

Абдукаримов Аҳроржон Абдувоҳид ўғли

Иккинчи ўрин

Абдуллоҳ Ғофуров

Учинчи ўрин:

Абдумаликов Низомиддин Хайруллоҳ ўғли

Асадуллоҳ Турғунов

Ваҳҳобов Давлатбек Нурматжон ўғли

 

Сийратга оид мақолалар танлови:

 

Биринчи ўрин Дилшод Солиҳов

Иккинчи ўрин Шамсиддин Файзиев

Учинчи ўрин Улуғбек Исмонов

 

Ислом.уз портали ва «Ҳилол-нашр» нашриёти номидан барча ғолибларимизни муборакбод этамиз, танловимизнинг барча қатнашчиларига эса самимий миннатдорчилик билдирамиз.

 

Анъанамизга мувофиқ, ҳар бир анжуманда, ҳар бир хайрли ишда бўлгани каби, бугунги мавлид байрамига ҳам хатми Қуръон ўқиб, ниҳоясига етказилган эди. «Расулуллоҳ – буюк мураббий» деб номланган мавлид байрами ана шу хатми Қуръоннинг дуолари билан билан ниҳоясига етди.

Таклифимизни қабул қилиб, қадам ранжида қилган барча азизларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Аллоҳ таоло қадамларингизга ҳасанотлар ёзсин.

Бизни Ислом билан шарафлантирган Роббимизга ҳамду санолар бўлсин, бизни Исломга ҳидоят қилган Расулимиз, Набийимиз, Саййидимиз ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломга дуруду салавотларимиз бўлсин!

 

Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

 

«Расулуллоҳ – буюк мураббий» деб номланган мавлид байрами ҳақидаги тўлиқ видеолавҳани тез кунда порталимиздан томоша қилишингиз мумкин.

Юқорига