Наманган шаҳрида Рамазон ҳайит байрами муносабати билан жамоат транспорт воситалари аҳолига бепул хизмат кўрсатмоқда

Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Кўзи ожизлар жамияти аъзолари учун Қуръон курслари очилади

Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақти эълон қилинди

Янгиликлар


14.09 - Италияда бир неча тилга таржима қилинган Исломий китоблар кўргазмаси ўтказилади

Италияда «Умид томон қадам» номли Исломий хайрия уюшмаси бир неча тилга таржима қилинган Исломий китоблар кўргазмасини ўтказади. Кўргазма 30-сентабрдан 2-октабрига қадар давом этади. 

Ушбу кўргазмага дунёнинг турли мусулмон мамлакатларидан кўзга кўринган уламолар ва даъватчилар ташриф буюрадилар. Мазкур кўргазмада муслима аёлллар ва мусулмон эркакларга хос кийимлар намойиши ҳам ўрин олиши кутилмоқда. Хабар қилинишича, «Умид томон қадам» номли Исломий хайрия уюшмаси 2012-йил Италиянинг Фелтра шаҳрида таъсис этилган.

Бу Исломий хайрия уюшмасининг бош мақсади, Аллоҳ таолонинг ҳақ динига ҳикмат ва гўзал мавъиза орқали чақириш, тўғри эътиқодни сингдириш ва Исломнинг соф таълимотларини баён қилишдан иборатдир. Шу билан биргаликда, Қуръон ва суннатни ушлашда салафи солиҳларнинг йўлларини тутиш, илм тарқатиш, жаҳолатга якун ясаш ва олим ва имомларнинг мартабалари юқори эканини халққа англатиш ҳам бу уюшманинг асосий бош мақсадларидан бири ҳисобланади.