Шайх ҳазратларининг Ҳиндистон сафари (3)

Шайх ҳазратларининг Ҳиндистон сафари (3)

21 декабрь аср намозидан кейин бу ердаги университет битирувчиларининг шаҳодатномаларини бериш борасидаги ҳалқаро анжуман ўз ишини бошлади. Ўша марказ ва унинг атрофидаги кўчалар жуда кўп сонли одамлар билан тўлди.

Баъзилар бир миллионга етади деган гапни ҳам айтишмоқда. Ўша ерга жуда катта бир минбар қилиниб, чет элдан келган меҳмонларнинг ҳаммалари ерлик уламолар, катта мансабдор кишиларга алоҳида баланд жойга жой қилинган. Ўша ерда кўпчиликка сўз берилиб, ҳар кимга ўзининг сўзини айтишига имкон берилди. Одамлар ниҳоятда кўп, баъзилари арабча сўзларни ҳам таржима қилишмоқда. Ҳар йилгидек бу йил ҳам битирувчиларнинг сони жуда ҳам кўп экан, 850 ва ундан зиёда битирувчи шаҳодатнома олишга сазовор бўлибди. Уларнинг ичида куллиянинг янги битирган бакалаврлар ҳам бор экан ва магистрлик ишини ёқлаганлар ҳам бор экан. Уларга ўша туш вақтида тарқатилган расмий кийимни кийиб чиқишлари йўлга қўйилди. 850 дан зиёд кишилар ва унга қўшимча 200 нафар Қуръони Каримни ҳифз қилган қорилар ҳам бор. Улар бир қатор бўлиб, жуда ҳам узун бўлиб келишиб ўзлари учун тайёрланган жойларга ўтиришди. Бакалаврлар қора кийим кийишар экан, магистрлар оқ кийим кийишар экан. 
Уларнинг ҳаммаларига бир ҳил салла ўралган у ҳам расмий кийим ҳисобланар экан. Жумладан, шайх хазратларига ҳам сўз берилди, у киши ўз сўзларида ташаккурлар айтиш билан бирга битирувчиларни табриклаб, бу ердаги мусулмонларнинг ҳолидан хурсанд бўлганликлари шайх Абу Бакр Аҳмаднинг олиб бораётган ишлари мўтадиллик асосида, васатийлик асосида эканлиги кўпчиликни хурсанд қилаётганлигини ва шунга ўхшаш кўпгина гапларни айтиб ўтди. Бу каби анжуманлар ҳар йили бўлар экан. Ўша анжуманга чет эллардан икки йилда бир одамлар чақирилар экан. Бу йил ҳам шунга ўхшаган бўлганлиги айтилди. Жуда узоқ давом этган тантаналар, ўша аъло баҳолар билан тугатган талабаларга шаҳодатнома мукофотлар берилганидан кейин меҳмонларга ижозат берилди. Улар ўзлари қолиб анжуманни яна давом эттиришди. Чамаси оддий шаҳодатнома олганларга ҳам мана шу шаҳодатлари тарқатилди. Шу билан бу анжуманнинг расмий қисми тугади, эртасига бизнинг ҳайъатимизнинг кетадиган вақти бўлди.

Юқорига