Сомалидаги муҳтожлар учун 500 миллион дирҳам эҳсон

Сомалидаги муҳтожлар учун 500 миллион дирҳам эҳсон

БАА Сомалидаги қаҳатчиликка қарши кураш мақсадида 500 миллион дирҳам (137 миллионов доллор) миқдорида инсонпарварлик ёрдами юбормоқчи. 

Амирликдаги Қизил яримой хайрия ташкилоти «Сен учун, Сомали» деб номланган кенг кўламли хайрия тадбирини бошлади. Шайх Наҳён ҳазрати олийларининг фармони билан ташкил қилинган ушбу тадбирнинг дастлабки сармояси 100 миллион дирҳам деб белгиланган. 

Сомалида давом этаётган қаҳатчилик ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олган улкан муаммодир. Тоза ичимлик суви ва егулик йўқлиги оқибатида мамлакатда турли касалликлар тарқалмоқда.

Хайрия ташкилотининг маълум қилишича, яқин ҳафталарда бошқа ташкилотлардан ҳам жами 400 миллион дирҳам ёрдам келиб тушиши кутилмоқда. Шунингдек, ушбу эҳсон тадбирида ҳар қандай корхона ва ресторанлар иштирок этиши, сақланиш муддати олти ойдан кам бўлмаган озиқ-овқатлар ҳамда ичимлик суви юбориб, садақа қилишлари мумкин.

 

Манба: Gulf News

 

Юқорига