Расул алайҳиссаломнинг суннатларига оид янги илмий кашфиёт

Расул алайҳиссаломнинг суннатларига оид янги илмий кашфиёт

Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набавий тиббиётларига мувофиқ қора седана билан бир қаторда зайтун ёғи ҳам кенг қўлланилади.

Зайтун ёғининг шундай фойдали хусусиятлари борки, уларнинг баъзилари ҳақда шифокорлар эндигина илмий маълумотларга эга бўлишмоқда.

Чили университетидаги бир гуруҳ тадқиқотчиларнинг чет эллик ҳамкасабалари билан бирга аниқлашича, зайтун ёғи таркибидаги гидрокситирозол моддаси инсон организмига шифобахш таъсир кўрсатади, деб хабар қилади «Лента.ру».

Шифокорларнинг айтишича, бу модда ҳайвонот ёғларини ҳаддан ортиқ кўп ейишнинг салбий таъсирини камайтирар экан.

Зайтун ёғи кучли аксиоксидант бўлиб, жигар, юрак ва бош мияни турли зарарлардан ҳимоя қилувчи хусусиятга эгадир. Шунинг учун олимлар турли таомларни тайёрлашда зайтун ёғидан кўпроқ ишлатишни тавсия қилмоқда.

 

Илгарироқ америкалик олимлар Ислом динидаги рўза билан инсоннинг узоқ умр кўриши орасида узвий боғлиқлик борлигини аниқлашган эди.

Юқорига