Европаликлар мисвоқни кашф этишди

Европаликлар мисвоқни кашф этишди

Европаликлар кўпинча ўзлари учун соғлик ва озуқа мавзусида янгиликлар кашф этадилар,  ва бу нарсалар дунёнинг бошқа минтақаларида неча минг йиллар давомида фойдаланиб келинаётган бўлсада, улкан кашфиёт сифатида овоза қиладилар деб ёзади  Buzzfeed.

Чехиянинг Yoni компанияси куни кеча «янги» Raw Toothbrush номли, фойдали минерал ва витаминларга бой маҳсулотнинг реклама видеолавҳасини тақдим этди. Ушбу видеолавҳада  мисвокнинг фойда ва қулайликларини таърифлаб берилган. Компания мисвок асосида ишлаб чиқарилган бу маҳсулотнинг нархини £3.90 деб белгилаб,  сотувга қўйди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса компанияга ушбу «ультра янги»  маҳсулот бир ярим минг йил давомида бутун дунё мусулмонлари томонидан ҳар куни ишлатиб келинаётганини,  мисвокдан фойдаланиш Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари эканини эслатиб қўйишди.

Юқорига