Жанубий Корея ҳалол бозорни кенгайтирмоқда

Жанубий Корея ҳалол бозорни кенгайтирмоқда

Жанубий Корея ҳукумати ушбу давлатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бериладиган ҳалол сертификатнинг мусулмон мамлакатларда ҳам эътироф қилиниши учун ҳаракат қилмоқда. Бундан мақсад эса мамлакатда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг Ислом диёрларига экспорт қилиш ҳажмини оширишдир.

Ҳозирги пайтда Корея мусулмонлари федерациясининг (KMF) ҳалол сертификати Малайзия ва Сингапурда тан олинган.

Корея Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ишлари вазирлигида айтилишича, ҳукумат Жанубий Корея ҳалол сертификатларининг мусулмон мамлакатларда эътироф этиш тўғрисидаги битимни шу йилнинг охиригача имзолашни режалаштирмоқда. Шунингдек, давлат Жанубий Кореянинг ҳалол маҳсулотлари учун кенг кўламли маркетинг тадбирларини бошлашни ҳам режалаштиряпти.

Вазирликнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилда дунёдаги 1,8 миллиард мусулмон аҳолини қамраб олувчи ҳалол озиқ-овқат маҳсулотлари бозорининг ҳажми 1,6 триллион долларга етади.

Ўтган йили Жанубий Кореядан Исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 57 та давлатга экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳажми ундан аввалги йилган қараганда 913 миллион долларга, яъни 8,8 фоизга ортган. Бу эса мамлакатдан чет элган экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 14 фоизини ташкил қилади.

 

 

Манба: MuslimEco

Юқорига