Мутлақо мих ишлатилмай қурилган масжид икки асрдан бери қад кўтариб турибди

Мутлақо мих ишлатилмай қурилган масжид икки асрдан бери қад кўтариб турибди

Босниянинг Бужим шаҳридаги ёғоч масжид XIX асринг бошида қурилган бўлсада, шу кунгача мавжуддир. Маҳаллий дурадгорлар уни эски усулда - мих ишлатмасдан қурганлар.

Мусулмонлар эхроми қурилган пайтда Босния Усмонийлар империячи таркибига кирар эди. Босния хокими имзолаган тарихий хужжат ҳам сақланиб қолган. У амалда  масжид қурилишига рухсат берган деб ҳабар беради ntdtv.ru.

Унинг майдони 300 квадрат метрни ташкил қилади ва унда бир вақтнинг ўзида 1000 нафаргача одам ибодат қилиши мумкин.

«У замонларда янги технологиялар бу ўлкаларга етиб келмаган эди ва усталар қадимги усулда қурилишни амалга оширганлар» - деб шархлайди имом Эмин Гросиц. Қурилиш мобайнида биронта мих ва бошка металл деталлар ишлатилмаган деб қушиб қўйди у. Бино эман дарахтидан қурилган.

Масжидга минора ҳам бириктирилган бўлиб, тепага ёғочдан ясалган зинапоядан чиқилади. Миноранинг атрофи балкон билан ўралган.

«Бахор мавсумида кучли шамоллар эсаётган пайтда келсангиз, масжид чайкалишини сезасиз ва тўқилган сават сингари ғирчиллашини эшитишингиз мумкин» - дейди Гросиц.

2003 йили Босниянинг маданият меросини сақлаш хайати Бужимедаги масжидни қўриқланадиган архитектура ёдгорликлари рўйхатига киритди.

Юқорига