Британиядаги исломий мактаб ўқувчиларнинг ахлоқи бўйича пешқадам

Британиядаги исломий мактаб ўқувчиларнинг ахлоқи бўйича пешқадам

Британия ҳукумат инспекторлари Брэдфорддаги исломий мактабга юксак баҳо берган. Бу мактаб ўқувчиларининг намунали хулқи бошқа мактабларга ўрнак қилиб кўрсатилмоқда, деб хабар қилади About Islam.

Инспекторлар Боқий нур мактаби ҳақида шундай дейишди: «Бу ўқувчилар Британия қадриятларини юксак даражада тушунишади, уларнинг маънавий, ахлоқий, ижтимоий ва маданий савияси мактабнинг салоҳиятидан далолат беради». 

Литтл-Хортон-лейн яқинида жойлашган Боқий Нур мактаби мустақил таълим муассасаси бўлиб, у ерда 150 га яқин ўқувчи ўқийди.

Яқинда Британиянинг Таълимдаги андозалар бўйича бошқаруви томонидан бу мактаб ҳақида ҳисобот чоп қилинган бўлиб, унда мактабга «яхши» баҳо берилган.

Шунга қарамай, мазкур мактаб шахсий камолот, хулқ каби мезонлар бўйича энг юқори рейтингга эга бўлди.

Яқинда эълон қилинган ҳисоботда инспекторлар шундай қўшимча қилинган: «Ўқитувчилар мактабнинг илғор таълим ҳамжамиятига айланишини таъминлашда катта муваффақиятларга эришишмоқда. Бу мактаб юксак сифатли таълимни таъминламоқда ва бунда исломий ва дунёвий билимларнинг ажойиб уйғунлигига эришмоқда».

«Нозирлар бу болаларнинг Британия жамиятида барчага ўрнак бўладиган мусулмонлар бўлиб етишишини ўз олдига мақсад қилиб олишган», – дейилади ҳисоботда.

The Guardianнинг маълумотларига кўра, Буюк Британияда 140 дан ошиқ мусулмон мактаблар бор бўлиб, уларнинг ўн иккитаси давлат томонидан молиялаштирилади. Бу мактаблар мунтазам равишда бошқа диний жамиятларнинг ўқув муассасаларидан кўпгина мезонлар бўйича устун бўлиб келмоқда.

 

Манба: azan.kz

Юқорига