Туркия Сомалига тонналаб гуманитар ёрдам юборди

Туркия Сомалига тонналаб гуманитар ёрдам юборди

Очарчилик ва қурғоқчилик давом этаётган Сомалига Туркия 380 тонна озиқ-овқат юборди, деб ҳабар беради Туркия Бош вазирнинг муовини Вейси Кайнак маъмурияти.

Вице-Премьернинг топшириғи ҳамда Туркиянинг хамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги ва

Фавқулодда ҳодисаларни олдини олиш ва оқибатларни бартараф этиш бошқармаси (AFAD) буйруғи бўйича гуманитар ёрда Сомалининг олтита туманлари ўртасида 12 221 нафар оилаларига тарқатилди.

2 апрель санасида Вейси Кайнак TiKA раҳбари Сердар Чам, Туркия Қизил ярим ой жамияти раҳбари Керем Кынык, AFAD бошлиғи Чингиз Акынлар билан биргаликда Сомалига ташриф буюрди ҳамда бу ердаги аҳвол ва гуманитар кризис кўлами билан танишиб чиқди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, қурғоқчилик натижасижа Сомалининг 6,2 нафар аҳолиси очарчилик хавфига дуч келдилар. Бундан илгари март ойида очарчилик туфайли 110 дан зиёд инсон икки кун ичида ҳаётдан кўз юмган эди.

Юқорига