Дубай Рамазонни Қуръон мусобақаси билан кутиб олади

Дубай Рамазонни Қуръон мусобақаси билан кутиб олади

Муборак Рамазонда Дубайда 21 Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади. Dubai International Holy Quran Award деб номланган бу мусобақада бутун дунёдан ташриф буюрган юзга яқин қорилар иштирок этиши кутилмоқда.

Дубай ҳокимининг маданий ва инсонпарварлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Иброҳим Муҳаммад Абу Милҳанинг айтишича, мусобақа Рамазон ойининг биринчи кунидан бошлаб, 20-кунигача давом этади.
Мусобақанинг мутлақ ғолибига 250 минг дирҳам (тахминан 70 минг доллар), иккинчи ва учинчи ўрин соҳиблари эса 200 ва 150 минг дирҳамлик мукофотлар топширилади.
Энг гўзал қироат соҳибига алоҳида махсус мукофот тақдим қилинади. Иштирокчичиларнинг қироатларини Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Яман, Баҳрайн, Миср ва Суриядан таклиф қилинган нуфузли ҳакамлар ҳайъати баҳолайди.

Манба: golosislama

back to top