Амирликда имконияти чекланганлар янгича аталадиган бўлди

Амирликда имконияти чекланганлар янгича аталадиган бўлди

Бирлашган Араб Амирликларидаги давлат ташкилотларида, транспортда, дўконлар, савдо марказлари ва бошқа жамоат жойларида имконияти чекланган инсонларга нисбатан «ногирон» сўзи ишлатилмайдиган бўлди.

Бунинг ўрнига бу инсонларни «матонатли инсонлар», дейишга қарор қилинди. Бу қарорни БАА вице-президенти, Дубай амирлиги ҳокими шайх Муҳаммад ибн Рашид Мактум қабул қилган. Айтиш жоизки, амирлик аҳолиси бу ташаббусни ниҳоятда илиқ кутиб олиб, қизғин қўллаб-қувватлашди. Ушбу лойиҳа эълон қилингандан кейин бир неча кун ичида Twitter рожула саҳифаси Амирликдаги энг кўп ташриф буюрилган саҳифага айланди.

Манба: islam.ru

back to top