Фаластин ва Исроил терма жамоалари тинчлик матчи ўйнашади

Фаластин ва Исроил терма жамоалари тинчлик матчи ўйнашади

Исроил футбол федерация раҳбари Офер Эйни ўзининг ҳамкасби – Фаластин футбол федерацияси раиси Жибрил Рожубга икки мамлакат терма жамоалари ўртасида тинчлик матчи ўтказишни таклиф қилди.

Бу таклиф шу кунларда Баҳрайнда ўтаётган ФИФА қурултойи доирасида берилди. Эйнининг фикрича, ўйиндан тушган маблағлар футбол мактаблари қурилишига сарфланиши керак. «Исроил билан Фаластин терма жамоалари ўртасида ўртоқлик матчи ўтказишни таклиф қиламан. Лекин сиёсий чегаралар масаласини ФИФА орқали, яъни бундай ваколати йўқ ташкилот орқали ҳал қилишга уринмаслигимиз керак», дейди у. Айтиш жоизки, Баҳрайндаги ФИФА қурултойи доирасида бошқа масалалар қатори Исроил ва Фаластин муносабатлари масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Islam-today

back to top