Дублин осмонида Фаластиннинг байроғи кўтарилди

Дублин осмонида Фаластиннинг байроғи кўтарилди

Russia Today маълумотларига кўра, Исроил элчихонасининг норозичилигига қарамай Дублин шаҳар кенгаши мэрия биносининг устида Фаластин байроғини кўтаришга розилик берди.


«Инсон даромаддан афзал» номли харакат аъзоси Жон Лайонс баёноти бўйича бу тадбир Фаластин халқига бўлган бирдамлик тимсоли сифатида ҳамда Ғарб сохилининг Исроил томонидан ишғол қилинганига 50 йил бўлганини белгилаш ва дунё ҳамжимиятининг Фаластин халқини қўллаб-қувватлашини намоиш этиш учун ўтказилган. Бу амалимиз «Жанубий Африкадаги апартиед»дан ҳам баттароқ шароитда яшаётган жамоаларни қўллаб-қувватлайди, -дейди Ланос.
Муқобил вариант сифатида, Исроилликларни тинчитиш мақсадида ва ярашиш белгиси сифатида, Фаластин байроғи билан Исроил байроғини ҳам кўтариш таклиф қилинган эди, аммо кенгашнинг аксарият аъзолари буни маъқулламади.

Юқорига