Кэт Стивенсдан Юсуф Исломга

Кэт Стивенсдан Юсуф Исломга

Туркиянинг Хўжаэли шаҳрида 9 Халқаро китоб кўргазмаси иш бошлади. Ушбу китоб кўргазмасида британиялик машҳур қўшиқчи, кўплаб оммабоп қўшиқлар муаллифи Кэт Стивенс ўзининг турк тилига таржима қилинган китоби тақдим қилди.

«Кэт Стивенс 1977 йилда мусулмон бўлиб, исмини Юсуф Ислом деб ўзгартирди. У Буюк Британияда бутун уммат учун бир қатор йирик лойиҳаларни амалга оширган машҳур мусулмон арбобига айланди. Жумладан, 90-йилларнинг бошида у мусулмонлар учун илк бор ўрта мактаб очишга муваффақ бўлди», дейди Муҳаммад Салоҳиддинов IslamNews билан суҳбатда.
Юсуф Ислом Хўжаэли китоб кўргазмасида ўзининг «Нима учун ҳамон гитарани ташламадим: Кэт Стивенсдан Юсуф томон йўл» китобининг туркча таржимасини тақдим қилди.
Юсуф анчадан бери гитара чалмай қўйган эди, бироқ у яна ижодга қайтди.
Юсуф мусулмон бўлганидан кейин кўп ўтмай Эрон инқилоби, сўнг Фаластиндаги воқеалар юз берди.
Онадўли агентлиги Юсуф Исломнинг қуйидаги сўзларини иқтибос келтиради: «Можаро ва урушлар бир-бирига уланиб кетди. Бу китобимда мен бошимдан ўтган воқеаларнинг моҳияти ҳақида сўзлаб бергим келди. Одамлар фақат зоҳирдаги нарсанигина кўришади. Мен эса уларга ҳақиқатни етказяпман».

back to top