Китобларимиз ҳарами шарифга етиб келди

Китобларимиз ҳарами шарифга етиб келди

Аввал хабар берганимиздек, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарлари Маккаи Мукаррама ҳамда Мадинаи Мунавварадаги кутубхоналарига қўйиладиган бўлган эди.

Бугун «Ўзбекистон почтаси» хизмати китоб карвонимизнинг дастлабки қисмини Саудия Арабистонига етказиб берилганини хабар қилди. Мадинаи Мунавварадаги кутубхона ходимлари китобларнинг қабул қилиб олинганини маълум қилишди. Эндиликда китобларимиздан баҳраманд бўлиш имконияти бутун дунёдан ҳаж ва умра сафарига борган ва мамлакатда истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз учун ҳам яратилди.
Аллоҳ таоло устозимизнинг садақаи жорияларини ҳусни қабул этиб, савобу самаротларидан баҳраманд айласин.

 

Хазратимизнинг китобларини биринчи зиёратчилари

 

 

back to top