Саудиялик 16 миллиард доллар эхсон қилди.

Саудиялик 16 миллиард доллар эхсон қилди.

Саудиялик миллиардер Сулаймон Ражҳининг тақдири ўзининг собитқадамлиги ва қатъийлиги билан жуда кўпчиликка намуна бўлди.

Унинг қилган иши жижоаткорлик, мехнатсеварлик, тиришқоқлик ва бошлаган ишига фидокорлик натижасида нулдан бошлаб ақл бовар қилмас натижаларга эришиш мумкинлигига яққол мисол бўла олади.
Айнан ана шундай сифатга эга бўлишлик, уни ўз кучига ишониб хаётда пешқадам тадбиркорлардан бўлишга шуни кетидан ер юзидаги энг бой инсонлардан бири бўлишига сабаб бўлиб ўз ватани ва бошқа давлатлардаги ёш бизнесменлар унинг ютуқларига тенглашишга харакат қилишмоқда.
“Ал-Ражҳи” банкининг бўлажак асосчиси ўлароқ, Сулаймон ўз фаолиятини бизнес бошлашга унча қулай бўлмаган Форс кўрфази ривожланмаган вақтга тўғри келади.
Forbes журналининг маълумотига кўра 2011 йил холатига Сулаймоннинг иқтисодий холати 7 миллиард долларни ташкил қилар эди.

Айнан ўша даврда 89 ёшли миллиардер ўз мулкининг бир қисмини эхсон қилишга қарор қилди.
Ўзига тегишли бўлган банк активлари, бошқа активлар ва кўрфаздаги энг йирик товуқчилик фермаси эгалик хуқуқини ўзи ташкил қилган хайрия фонди ихтиёрига ўтказиб берди.
Ушбу хайрия фонди очликка қарши кураш хамда таълим сохаси билан шуғулланади.
Сулаймоннинг мехнат йўли 9 ёшлигида Риёздаги Ал-Хадра бозорида хаммолликдан бошланади. 12 ёшлигида хурмо териб ойига 6 риал (1,6 $) ишлаб топади. Кегинчалик 60 (16$) риалга официантлик қилади. Вақтлар ўтиб озиқ овқат дўкони очади.
Уйланиб тўй қилиш учун дўконини сотиб акасининг фирмасига ишга киради.
1970 йил унинг хаётида кескин бурилиш бўлади- у ўз валюта айрибошлаш фирмасини очади. Қисқа муддатда амирлик бўйлаб унинг 30 та шахобчаси пайдо бўлади. Унинг ишлар шунчалик ривожланиб кетадики, унинг фирмаси бошқа давлатларда жумладан Миср ва Ливанда хам ўз шахобчаларини ташкил қилади.
“Ал-Ражҳи” такидлашича, янги бизнес режаларни амалга ошириш учун бошланғич сармояни қатъий тежамкорлик асосида барпо қилган. Ушбу харакати унинг катта миқтордаги сармоядор бўлишига сабаб бўлди.
Бошқа пулдор инсонлардан фарқли ўлароқ Сулаймон ўзининг ўта камтарона хаёт тарзи билан танилиб хатто зохидлардек хаёт кечиради.

back to top