Остонада дунё динлари пешволарининг қурултойи бўлиб ўтади

Остонада дунё динлари пешволарининг қурултойи бўлиб ўтади

Қозоғистон пойтахтида 2018 йил куз мавсумида дунё динлари пешволари иштирокида VI съезд бўлиб ўтади.

Бу ҳақида Қозоғистон республикаси сенати ҳабар берди. Сенат спикери Қосим-Жомарт Токаев таъкидлашича тадбирнинг санаси аниқ эмас. «Ҳозирда биз 5-6 сенябр ёки 10-11 октябр саналари ни кўриб чиқяпмиз. «Чунки август-таътил даврига тўғри келади, сентябр бошларига тадбирга тайёр туриш қийинчилик туғдиради, шу сабабли октябрга режалаштириш эҳтимоли кўпроқ», - дейди спикер. Унинг сўзларига қараганда, дунё динлари пешволарининг VI съезди  «Дин пешволари тинчлик тарафдоридир» шиори остида бўлиб ўтади. Тор доирада ўтказиладиган йиғилишларда - «Ўзгариб бораётган геосиёсий манзарадаги диний ҳолат», «Дин ва глобализация: саволлар ва жавоблар», «Дин ва сиёсат пешволарининг экстремизм ва терроризмга қарши курашдаги ўрни» ва ҳ.к мавзулари муҳокама қилинади.

Юқорига