Маҳмуд Аббос Хитойга расмий равишда ташриф буюради

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Хитойга расмий равишда ташриф буюради. Учрашув 17 июлдан 20 июлга қадар бўлиб ўтади. Маҳмуд Аббос Хитойга ушбу мамлакат президенти Си Цзиньпин таклифи юзасидан боради.

“Хизмат сафари давомида Хитой президенти Си Цзиньпин, Бош вазир Ли Кэцян ва Бош қонунчи Чжан Дэцзян Маҳмуд Аббос билан суҳбат ўтказадилар. Томонлар ўзаро муносабатлар, Фаластин муаммоси ва бошқа умумий муаммолар ҳақида фикр алмашадилар”, - дейди Гэн.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Бош котиби, Хитой Фаластин озодлиги ташкилоти ва Фаластинни мустақил давлат сифатида биринчилар қаторида тан олганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Юқорига