Элликдан зиёд муслималар мадрасада ўқишни тамомладилар

Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги “Ала – Тоо” мадрасасида битирувчиларга диплом тақдим этиш маросими ўтказилди.


Ўқишни 51 нафар талаба мувафаққият билан тамомлади. Улардан 16 нафари ўқишни аъло бахога тамомлади. ummamag.kg ҳабар беришича талабаларнинг баъзилари хафиз мақомида мадрасани тарк этишди.
Битурув кечасига Кирғизистон муфтияти ва Кен - Булун кишлоғи бошқаруви вакиллари, “Ала – Тоо” мадрасаси муаллимлари ва битурувчи қизларнинг ота - оналари таклиф қилинганлар.


Битурувчиларнинг энг каттаси атиги 18 ёшга тўлган. Улардан бири Жанета Айбек Қуръони Каримнинг 18 порасини ёдлаб олди. Уни сўзларига қараганда, муслима бу мадрасага ота - онасининг маслахати билан кирган эди.
"Кичкиналигимдан Қуръонни ёддан билган инсонлар жуда маънили бўлишади деган гапни эшитар эдим. Шунда мен Қуръони Каримни ёдлашим керак деб ният қилдим. 9 - синфни битирганимда ота - онам мадрасага киришимга маслахат беришди" - дейди Айбек.
"Ала - Тоо" мадрасаси 10 йил аввал очилган. Бошида унда факат уғил болалар тахсил олган, 2014 йилда эса аёллар бўлими очилди. Мадрасага талабалар 9 - синфни битиргандан кейин қабул қилинади. Уқиш дастури Қирғизистон мусулмонларининг диний идораси ва диний ишлар бўйича Давлат хайати томонидан тасдикланган булиб 3 йилга мулжалланган.
Дастурга араб тили, шариат илмлари, пайғамбарлар тарихи, ахлоқ сабоқлари ва Қуръони Каримни ўрганиш каби дарслар киритилган. Бундан ташқари тикувчилик ва пазандачилик дарслари қўшимча равишда киритилган.
Эркаклар бўлими Кен - Булун қишлогида, аёлланики эса Ивановка қишлогида жойлашган.

 

Юқорига