Германия: Ҳалол луқма чўчқа гўштини сиқиб чиқаряпти

Bloomberg агентлиги тарқатган Agriculture Market Information (AMI) хисоботига кўра ҳалол озиқ - овқатлар немис бозорида йилдан йилга чўчқа гўштини сиқиб чиқаряпти.
2011 йилда Германияда чўчқа гўштининг истеъмоли одам бошига 40,1 кг (жами истеъмол қилинган озиқ - овқатни жами аҳоли сонига бўлганда) ташкил қилган бўлса, 2016 йилга келиб бу рақам 36,2 килограмгача пасайди.

AMI ҳабар беришича Германияда ханузгача чўчқа гўшти ҳажми бўйича сотилаётган гўшт махсулотларини ичида етакчилик қилмоқда, лекин у "мол ва парранда гўушти билан рақобатчилик кўрашида эгаллаган ўрнини йўқотмоқда".
Ҳалол гўшт махсулотларининг сони ошмоқда ва уни доим туркларнинг дўконларидан топса бўлади. Улар нафақат барча йирик шаҳарларда балки кўплаб кичик шаҳарларда ҳам мавжуд ва улар барра гўшти, мева - сабзавотлар ва шарқона ширинликлар билан немис харидорларнинг кўнглини олган.
Германияда вегетарианлик ва веганлик тарқалганлиги гўшт махсулотларини истеъмол қилиш динамикасига кучли таъсир кўрсатмоқда. Бунда мусулмонлар кўп ҳолатларда (Кришнаитларнинг маросимий махсулотлар бундан мустасно) веганлар ва вегетаринлар билан ҳамоханглигидир. Чунки уларнинг махсулоти шариатнинг қатъий қоидаларига тўғри келади. Бу махсулотлар таркибида нафақат гўшт балки қатъий фикр тарафдорлари истъемол қилмайдиган кўп сонли озиқ - овқат кўшимчалари ҳам мавжуд эмас. Ошкора қилинган маълумотларга биноан бугунги кунда 10% немислар гўшт махсулотларини умуман истъемол қилмайдилар.
Бу ўз навбатида Германияда яқингача тасаввур қилиб бўлмайдиган махсулот турлари пайдо бўлишига сабаб бўлди. Масалан, кўп Олмон ресторанларида таклиф қилинаётган вегетариан сосиска ва сарделкалар. Уларни бемалол мусулмонлар ҳам танаввул қилишлари мумкин.
AMIнинг экспертлари башорат қилишича бу динамика фақат кучаяди. Охирги йилларда 5 миллион маҳаллий мусулмонлар сафига асосий қисмини мусулмонлар ташкил қиладиган ва таомланишда шариат тамоиллари риоя қиладиган бир неча юз минг қочкинлар қўшилган.

Юқорига