Саудия Арабистони қиролининг акаси ҳаётдан кўз юмди

Саудия Арабистонида қирол оиласида нохуш ходиса юз берди - ўтмишда Мудофаа ва авиация вазири ўринбосари бўлган шахзода Абдурраҳмон ибн Абдулазиз ҳаётдан кўз юмди, бу ҳақида Saudi Gazette ҳабар бермоқда.

Шахзода Абдурраҳмон 86 ёшида вафот этди. У Саудия Арабистони қироли Салмоннинг она ва ота бир туғишган акаси эди.
Абдурраҳмон 1931 йилда Ар – Риёдда таваллуд топган, Калифорниянинг Беркли шаҳрида санъатшунослик бўйича олий маълумот олган. Келгусида шахзода Калифорния харбий академиясини тамомлаган.

70 – йилларда шахзода Абдурраҳмон қирол оиласи маслахатчиси бўлган, 1978 – 2011 йилларда Мудофаа ва авиация вазири ўринбосари лавозимини эгаллаган.

Юқорига