Буюк Британиялик мусулмонлар Ҳажга велосипедда борадилар

Буюк Британиялик саккиз нафар мусулмон Ҳаж зиёратига велосипедда боришни режалаштирдилар. Саудия Арабистонига уюштирилган сафар давомида бир миллион стерлингга яқин маблағ тўплашни ва йиғилган пулларни  Суриялик қочқинларига беришни режалаштирмоқдалар.

“Сўнгги вақтларда Ҳаж сафарининг асл моҳияти ҳақида унутиб қўйдик. Диндорлар зиёратга ярим йиллаб вақтларини сарф этардилар. Баъзилари икки йиллаб уйга қайтмасдилар. Бу – маънавий саёҳатдир, у бизларга хар хил инсонларни кўришга имкон беради. Улар билан ўз мақсадларимиз ҳақида суҳбат қуришимиз мумкин”, - дейди зиёратчиларлан бири. Мусулмонларнинг сафарлари Франция орқали, сўнг Швейцария, Германия, Австрия, Лихтенштейн ва Италия орқали ўтади. Сайёҳлар гуруҳи Венециядан Грецияга йўл олиб, у ердан самолет орқали Искандария денгизини кесиб ўтадилар. Ва ниҳоят паром ёрдамида Мисрнинг Хургадасидан тўғри Маккага етиб борадилар.

Юқорига