Ал – Ақсо масжиди ёпилди

Исроил полицияси Эҳром тепалигидаги масжидлар мажмуасини ёпти ва у ерда анъанавий жума намозлар ўқилиши таъқиқланди.

Бу қарор Қуддуснинг тарихий марказида қуролли хужум содир этилганидан сўнг қабул қилинди. Эслатиб ўтамиз Ал - Ақсо масжиди ёнида уч нафар жангарилар исроилликларга қарата ўт очдилар ва учта одамни ярадор қилдилар. Ўқ узганлар етиб келган полициячилар томонидан отиб ўлдирилди. "Эҳром тоғида ўтиш жойлари тўсиб қўйилган ва у ердан зиёратчилар олиб чиқиб кетилди.
Бундан ташқари округ қўмандони қарорига биноан бу мажмуада жума намозлар бошқа ўқилмайди" – деб Исроил полицияси ҳабар берди. Эҳром тоғи масжидлари беркилиши “мисли кўрилмаган” ходиса бўлганини алоҳида таъкидладилар.

Юқорига