Америкадаги масжидлар

“Америкадаги масжидлар 2011” номли тадқиқот натижалари шу нарсани кўрсатдики, АҚШ ҳудудидаги масжидлар сони 2000-йилдан 2010-йилгача 74 фоизга ортиб, 2106 тага етган. Масжидларнинг кўпчилиги Нъю Йоркда (257 та), Калифорнияда (246 та), Техасда (166 та) ва Флоридада (118 та) жойлашган.

Шуниси қувонарлики, шаҳар четларидаги масжидларнинг сони ҳам 2000-йилдаги масжидларнинг умумий сонининг 16 фоизидан 2010-йилда 28 фоизгача ошган.

Тадқиқотчилар масжидга қуйидагича таъриф берганлар: “Масжид - Жума намози ўқиладиган, ва бошқа турли ибодат масалалари, исломий фаолиятлар билан шуғулланадиган ҳамда ўз биносини тўла назорат қиладиган мусулмонларнинг ташкилотидир”.

Тадқиқот натижаларига жума намозлари ҳамда бошқа ибодатларни ҳам амалга ошириш мумкин бўлган касалхона ва ўқув юртларидаги махсус хоналар киритилмаган.

Олиб борилган тадқиқотдан маълум бўлишича, Америкадаги масжидларга кўпроқ Жанубий Осиёликлар, араблар ва афроамерикаликлар ташриф буюришар экан. Сўнгги йилларда масжидларда ибодат қилувчилар сони Ғарбий Африка ва Сомалиликлар ҳисобига ортиб бормоқда.

 

Дунёдаги энг йирик шаҳарлардаги масжидларнинг сони:

Пекин - 70 та масжид (аҳолиси 17 миллион киши)

Лондон - 100 та масжид (аҳолиси 8.3 миллион киши)

Қрим - 105 та масжид (аҳолиси 2 миллион киши)

Нъю Йорк - 140 та масжид (аҳолиси 8.5 миллион киши)

Москва - 4 та масжид (аҳолиси 10.5 миллион киши)

Париж - 100 та масжид (аҳолиси 2.2 миллион киши)

Канаданинг энг катта шаҳарларидан бири ҳамда Онтарио вилоятининг бошқарув маркази ҳисобланган Торонтода хозирда 200 тадан ортиқ масжидлар ва ибодатгоҳлар ўз фаолиятини эмин-эркин олиб бормоқда. Яқин ўн йилликда Оттава шаҳри мусулмонлари учун қўшимча равишда 20 та янги масжидлар ва 20 тадан ортиқ ижтимоий марказлар қурилади.

 

 

Абдулатиф Иргашев таржимаси

Юқорига