Иймонсизлар иймонлиларга қараганда кўпроқ хасталикка учрар эканлар

Иймонли одамлар худога ишонмайдиганларга нисбатан мустаҳкам соғлиқ билан ажралиб туришади.

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида тадқиқот ўтказган АҚШлик олимлар шу хулосага келдилар. Тажрибада 40-65 ёшдаги аёл ва эркаклар ихтиёрий равишда иштирок этдилар. Диний муассасаларга, бу эҳром бўлсин, масжид ёки каниса бўлсин, у ерга ташриф буюрувчилар бошқаларга нисбатан соғломдирлар.
Олимларнинг фикрича, ибодат пайтида одам бўшашади, танглик пасаяди, ўз навбатида, инсонни турмуш муаммолари ва асабийлашишга бардошлилигини оширади. Буларнинг ҳаммаси инсон соғлиғининг умумий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.

Юқорига