АҚШ роҳинжаларга ёрдам учун қарийб юз миллион доллар ажратди

АҚШ роҳинжаларга ёрдам учун қарийб юз миллион доллар ажратди

АҚШ низолар туфайли Мянманинг Ракхайн штатида жуда оғир аҳволга тушиб қолган роҳинжа халқи учун қарийб 100 миллион доллар ажратди, дея хабар беради РИА Новости.

Жумладан, БМТ бош ассамблеяси доирасида 32 миллон доллар ажратишга қарор қилинди, умуман олганда, жами ёрдамлар сони 2017 йилда 95 миллион долларгача етади.
Бу пуллар мамлакатдаги зўравонликлардан қочиб чиқиб кетаётган роҳинжаларни қўллаш учун ишлатилади. Уларга озиқ-овқат, чодирлар, тиббиёт воситалари, сув, гигиена воситалари, психологик ва бошқа ёрдамлар учун йўналтирилади.
Давлат департаменти қўшни Бангладешга қочқинларга бераётган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Юқорига