Саудиядаги олий ўқув юртининг ўнлаб домлалари террористлар билан алоқада айбланиб ишдан бўшатиб юборилди

Саудиядаги олий ўқув юртининг ўнлаб домлалари террористлар билан алоқада айбланиб ишдан бўшатиб юборилди

Ар-Риёддаги йирик давлат университетининг ўнлаб ўқитувчилари террористлар билан алоқаси учун ишдан бўшатилади.

Gulf News нинг маълум қилишича, бўшатилувчилар рўйхатида имом Муҳаммад ибн Сауд номидаги Ислом университетининг 30 нафар ўқитувчиси бор. Уларнинг бари Саудияда террористик ташкилот деб тан олинган “Мусулмон биродарлар” билан алоқада айбланмоқдалар. Университет бошқарув кенгашидан маълум қилишларича, бўшатишга номзодлар орасида ҳам Саудия фуқаролари, ҳам хорижлик фуқаролар бор. Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони “Мусулмон биродарлар”ни 2014 йилда террористик ташкилот сифатида тан олган.

Юқорига