Ироқ Курд мухторияти Сайлов комиссияси аъзоларини ҳибсга олишга ордер берди

Ироқ Курд мухторияти Сайлов комиссияси аъзоларини ҳибсга олишга ордер берди

Ироқ Олий федерал суди Курд ҳудудий маъмуриятида сайлов ўтказган Олий сайлов комиссиясининг раиси ва аъзоларини ҳибсга олишга ордер берди.

Ноқонуний референдум ўтказиш қарори Курд ҳудудий маъмурияти раҳбарияти томонидан бир томонлама чиқарилган эди, деб хабар тарқатмоқда Анадолу.
Курд мухториятининг туркман ва араб жамоатлари томонидан бойкот қилинган сайлов участкалари 25 сентябрь куни Эрбилда, Сулаймония ва Дахукда, шунингдек, Салоҳиддин вилоятининг Тузхурмату, Дилай вилоятининг Хонекин туманларида, Жалавла ва Қоратепа аҳоли яшаш пунктларида очилган эди.
Овоз бериш жараёни Киркук вилоятида ҳам ташкил этилди, аммо Ироқ конституциясига кўра бу вилоятнинг мақоми баҳслидир.

Юқорига