Эркак ўлим тўшагидаги ёлғиз мусулмонларни излайди – нега?

Эркак ўлим тўшагидаги ёлғиз мусулмонларни излайди – нега?

Британиялик Абу Мўмин исмли мусулмон эркак кундалик ҳаётда кўп кулавермайди – ўз табассумини ижтимоиий тиббиёт муассасида қарамоғи остида бўлган беморлар учун асрайди.

Хайрия ташкилотида ишлайдиган ижтимоий ходим ўз умрини ўлим тўшагида ётган ёлғиз диндошларига бағишлаган. У касалхоналар, хоспислар ва ёлғиз инсонлар яшайдиган бошпаналардан ёлғиз, ўлими яқин кишиларни қидириб топади ва ҳар куни улар билан суҳбатлашиб, кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилади, дея хабар беради IslamNews сайти Al Jazeera каналига таяниб.
«Бизнинг ишимиз жадал суръатда дўстлик ришталарини боғлаш билан боғлиқ, – тушунтиради Абу Мўмин. – Биз уларни ёлғизлатиб қўймаймиз, кечалари ёнларида суҳбатлашиб ўтирамиз, бирга овқатланамиз, турли ишлар билан шуғулланамиз, Қуръон ўқиймиз, биргаликда сайрга чиқамиз». «Бизда ҳаёти давомида Исломни қабул қилган мусулмонлар бор, улар оиласида ягона мусулмондир. Улар кўпинча изоляция қилиб қўйилган бўлади ва ўлимидан кейин нима бўлишини билмай қийналади. Бундай мусулмонларни насроний одатларига кўра дафн қилишган ҳолатлари ҳам бўлган». Абу Мўмин ва бошқа волонтёрлар сўнгги 2-3 йилда 52 кишининг дафн маросимини Ислом одатларига кўра ўтказишга ёрдам беришди. Ўнлаб оғир касаллар эса боқий дунёга кетиш олдидан Абу Мўмин ва сафдошлари қиёфасида ҳақиқий дўстларини топдилар.

Юқорига