Мусулмон яҳудий шифокорига ғайриоддий миннатдорчилик билдирди

Мусулмон яҳудий шифокорига ғайриоддий миннатдорчилик билдирди

Британиялик мусулмон ўзини оғир касалликдан тузатган яҳудий шифокорга нисбатан хайрли иш қилди.

Номини ошкор этишни истамаган муслим бир қанча вақт аввал Лондондаги Кингстон синагогасига мурожаат қилиб, Тима Хайманн исмли яҳудий гастроэнтеролог шифокорини топишда ёрдам сўраган.
Аммо унга доктор Хайманн яқинда бош мия саратони касаллигидан вафот этанини айтишди. Мусулмон бу хабардан қаттиқ таъсирланди ва марҳум шифокорга ҳурмати юзасидан бир неча бор шанба кунлари ибодатлар вақти синагогага келиб турди.
Бундан ташқари, миннатдор муслим синагогада ўша шифокор шарафига ўтказилган тантанали кечликнинг пулини тўлаб юборди, деб хабар беради Forward.
«Отам менга яхшилик қилган ҳар қандай инсонни ҳурмат қилишга ўргатган, – деб шарҳлади ўз ишини муслим. – Ва мен барча халқлару динларнинг тинчлик ва ҳамжиҳатликда ёнма-ён яшашига ишонаман».
Синагога раиси Шейла Маннинг сўзларига кўра, яҳудий жамоати илк бора бошқа дин вакили томонидан бундай хайрли ишга дуч келиши.

Юқорига