Мянмадаги роҳинжа фожиаларини ёритган журналистлар бошига нималар тушяпти?

Мянмадаги роҳинжа фожиаларини ёритган журналистлар бошига нималар тушяпти?

Мянмада Ракхайн штатидаги воқеаларни текшириб, роҳинжа мусулмонлари устидан ҳарбийлар томонидан этник тозалаш ўтказилаётгани ҳақида ёзмоқчи бўлган журналистлар ҳукумат томонидан қўрқитиш ва тазйиқларга учрамоқда.

28 ёшли журналист Мин Мин ўтган йили Ракхайндаги роҳинжа мусулмонларига ҳужумларни ёритгани учун унга босим ўтказганларини Al Jazeera га айтиб берди.
«Агар Ракхайн штатидаги вазият ҳақида ҳақиқатни ёзишда давом этсам, ҳаётим хавф остида қолиши мумкинлигини англатишди», – дейди Rakhine Investigative Agency ахборот агентлигининг муҳаррири Мин.
Ёш журналистнинг сўзларига кўра, ҳукумат томонидан босим туфайли унинг ҳар ой чиқадиган сиёсий журнали роҳинжалар мавзусидаги мақолаларни қисқартиришга мажбур бўлган.
Бундан ташқари, роҳинжа мусулмонларига нисбатан, ҳукумат талаб қилганидек, «бенгал террорчилари» атамасини қўллашдан бош тортгани учун Мин ўз ходимларидан бир қисмини бўшатишига тўғри келган.
Al Jazeera мухбири Мянмадаги бир нечта журналистлар билан суҳбатлашди ва уларнинг бари деярли шундай маълумот берди – Ракхайндаги ҳодисаларга нисбатан ҳукуматнинг расмий қарашларига зид фикр айтганларга босим ва тазйиқлар ўтказилган.

Юқорига