Қатар Сомалига учта самолётда инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Қатар Сомалига учта самолётда инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Қатар Могадишодаги терактлардан жабр кўрганларни даволаш учун Сомалига учта самолётда тиббиёт анжомлари ва дори-дармон жўнатди, деб хабар беради QNA расмий ахборот агентлиги.

Самолётлар Қатар амири шайх Тамим ибн Хамадон Танийнинг буйруғи билан жўнатилган. Инсонпарварлик ёрдами билан бир қаторда Сомалига тиббиёт бригадаси ҳам жўнаб кетган.
Тиббиёт ходимлари жарроҳлик амалиётларида иштирок этишади, шунингдек, даволаш учун оғир касалларни хорижга жўнатишга ёрдам беришади.
14 октябрь куни портловчи моддаларга тўлдирилган юк машинаси Могадишонинг гавжум кўчаларидан бирида портлаган. Иккинчи портлаш қўшни Мадина районида бўлди. Теракт натижасида 300 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган. Туркия жароҳатланганаларни даволаш ва излаш-қутқарув ишларида ёрдам бериш ташаббуси билан чиққан.

Юқорига