АҚШда улкан масжид очилди

АҚШда улкан масжид очилди

Марказий Флоридада ҳашаматли ва гўзал бир масжид очилди. Унинг қурилиши учун мусулмон жамоати 16 млн доллар сарфлади.

Ал-Ҳайй масжиди 130 футлик тик минорага эга бўлиб, унинг майдони 43 000 кв футга тенг. Бу аввалги 5000 футлик майдонга эга черков ўрнига қурилди.
«Бу муҳташам, муҳташам бино, жуда ҳайратланарли, – дейди Лонгвуддан келган имом Атиф Фарид. – Биз буни амалга оширганимиздан жуда фахрланамиз. Булар маррани жуда юқорига кўтариб қўйишди, энди биз ҳам уларга эргашишимиз керак. Улар афсонавий ишни амалга оширишди».
Масжид дизайнини ишлаб чиқишга 15 ой кетди, қурилиши эса 7 йил давом этди. Ер майдонининг эгаси Гулал Жафар масжидни қуриш учун Дубай ва Туркиядан мутахассисларни жалб этди, деб хабар беради Orlando Sentinel.
Гумбазли бино Грециянинг Тассос оролидан келтирилган 3 минг фунт оқ мармардан қурилган. Мармар бўлакларга бўлиниб, зарур ўринларга териб чиқилган. Таъкидлаш жоиз, Маккадаги Каъбанинг ери ҳам айнан шундай материалдан қилинган.
Масжиднинг ўймакор эшиклари Гондурас қизил ёғочидан ишланган. Ерга тўшалган шойи гилам ва Мисрдан келтирилган улкан қандил эса бино кўркига кўрк қўшиб турибди.

Юқорига