Буюк Британия Аракандаги воқеаларга боғлиқ баёнот эълон қилди

Буюк Британия Аракандаги воқеаларга боғлиқ баёнот эълон қилди

Британия ҳукумати Аракан мусулмонларига 47 млн фунт стерлинг миқдорида ёрдам кўрсатди.

Мянма армиясининг ишлари этник тозалашни ёдга солади, дейилади Буюк Британия ҳукумати баёнотида.
«Биз Аракандаги ғайриинсоний воқеалардан ташвишдамиз. Бу Мянма армияси юзага келтирган катта гуманитар инқироздир. Армиянинг хатти-ҳаракатлари этник тозалашни ёдга солади», – дейилади баёнотда.
Баёнотда кўрсатилишича, шу йилнинг август ойида Британия ҳукумати Аракан мусулмонларига 47 миллион фунт стерлинг миқдорида ёрдам кўрсатган.
«Мянма ҳукумати Аракан мусулмонларига нисбатан зўравонликларга чек қўйиши ва Буюк Британиянинг моддий ёрдамини ҳудудга киритишга рухсат бериши керак», – дейилади баёнотда.

Юқорига