БААда мактаб ўқувчиларига ўқишни итлар ёрдамида ўргатишмоқда

БААда мактаб ўқувчиларига ўқишни итлар ёрдамида ўргатишмоқда

БААнинг қатор мактабларида ўзига хос ўқитиш услуби жорий этилди. «Итлар учун ўқиш» деб номиланган янги дастур болаларни итларнинг олдида овоз чиқариб ўқишга ўргатишдир, деб ёзади Gulf News.

Педагогларнинг айтишича, бу услубнинг кўп афзалликлари бор, улардан асосийси эса бола катталардан кўра ит олдида ўзини хотиржам ҳис этади, ҳаяжонланмайди ва вазифани яхши адо этади. Дастлабки баҳоларга кўра, бу услуб орқали таълим самарадорлиги ва ўзлаштириш камида уч уч марта ошади. Таъкидлаш жоиз, тажрибада иштирок этаётган итлар аввал махсус тайёргарликдан ўтади. Дарсда бир вақтнинг ўзида кўпи билан 12 киши бўлиши мумкин, бу эса машғулотларни янада самарали қилади. Эслатиб ўтамиз, 2017 йил БАА да китобхонлик йили деб эълон қилинган.

Юқорига