Араб давлатлари лигаси Эрон масаласи бўйича тезкор мажлис чақирди

Араб давлатлари лигаси Эрон масаласи бўйича тезкор мажлис чақирди

Араб давлатлари лигаси (АДЛ) навбатдан ташқари мажлис ўтказишини эълон қилди.

Хабар қилинишича, бу Ар-Риёднинг талаби билан ташкил этилади ва Қоҳирада 19 ноябрь куни бўлиб ўтади. France-Presse агентлигининг маълум қилишича, ушбу мажлиснинг чақирилишига «Эроннинг яқин Шарқдаги қўшниларига нисбатан йўл қўяётган кўпсонли тинчликни бузиш ҳаракатлари» сабаб бўлган. Эслатиб ўтамиз, АДЛнинг навбатдан ташқари мажлиси Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши фонида чақириляпти. Эрон қўллаб-қувватлайдиган яманлик хусийлар Ар-Риёд томон ракета учиришгандан сўнг Саудия Арабистони қироллиги ушбу мажлиснинг чақирилишини талаб қилди ва ракета ҳужумини «Эроннинг Саудия Арабистонига нисбатан ҳарбий агрессияси» деб баҳолади.

Юқорига