Швед радиоси орқали ИШИДга тарғиб қилишди

Швед радиоси орқали ИШИДга тарғиб қилишди

Шведциянинг таниқли Mix Megapol радиоси орқали ИШИД гуруҳининг тарғибот қўшиғи камида 10 марта эфирга узатилди.

Радиотингловчилар ярим соат давомида тўхтовсиз ИШИД сафига қўшилишга чорловчи қўшиқни тинглашга мажбур бўлдилар. Sky News нинг хабар беришича, радиостанциянинг частотаси қароқчилар томонидан ўғирлаб олингани туфайли бу иш содир бўлган. Радиостанция раҳбарияти зудлик билан полицияга ва Миллий телекоммуникация агентлигига мурожаат қилди. Ҳозир ҳуқуқ-тартибот органлари тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқдалар.

Юқорига