Китобсеварлар Истанбулдаги ҳаракатни чеклаб қўйдилар

Китобсеварлар Истанбулдаги ҳаракатни чеклаб қўйдилар

Китоб ярмаркаси туфайли Истанбулда йўл ҳаракати чекланиб қолди.

Yenicag.Ru нинг турк ОАВларига таяниб маълум қилишича, Истанбулда 36-халқаро китоб ярмаркаси очилди. Очилиш маросимига Туркия маданият ва туризм вазири Нўъмон Куртулмуш ташриф буюрди.
Истанбулнинг Бейликдузу районидаги улкан ярмаркага киришни истовчилар эрта тонгдан навбатга турдилар ва ярмарка очилиши билан савдо марказига ёпирилдилар. Ер усти ва ер ости пиёдалар ўтиш жойларига одам тўлиб кетди, оломон тўсиқларни ошиб ўта бошлади, натижада автомобиллар ҳаракати тўхтаб қолди.
Кўргазма ташкилотчиларининг таъкидлашича, ярмаркада деярли барча янги китоблар, жаҳон бестселлерларининг турк тилидаги нашрлари тақдим этилган.

Юқорига