Исломни янги қабул қилган аёл тўртинчи хотин бўлишга рози

Исломни янги қабул қилган аёл тўртинчи хотин бўлишга рози

Ҳиндистонда Исломни қабул қилган қизини уй қамоғида сақлаётган яна бир индуист оила юзасидан иш судда кўриб чиқилди.

Шама Хон (аввалги исми Шива Парихар)ни ҳеч қандай одатлар ва қоидалар тўхтатиб қола олмади, у муслимага айланди ва севгилиси – Жабалпурда яшовчи Шамим Хонга турмушга чиқди. Аммо қариндошлари 26 ёшли қизни индуизмга қайтариш учун қўлларидан келган барча ишни қилдилар. Шамим ота-онаси томонидан уй қамоғига ташланган рафиқасини чиқариб олиш учун судга мурожаат этди, деб хабар беради IslamNews сайти India.com. нашрига таяниб.
Суд воқеа иштирокчиларининг барини гувоҳлик бериш учун чақирди. Прокурор асл касби тикувчи бўлган Шамимнинг учта хотини борлигини ва Шама бундай шароитда жуда қийналишини айтди. Аммо программист бўлиб ишлайдиган Шама бу тахминларни рад этди ва Исломни онгли равишда қабул қилгани ҳамда эрининг учта хотини бўлишига қарамай, у билан яшашга тайёрлигини маълум қилди. Суд ёш оилани тинчгина қўйиб юбориш ва Шаманинг ота-онаси арзини қониқтирмасликдан бошқа чора топа олмади.

Юқорига