Мусулмон аскарларни қийнагани учун АҚШ зобити 10 йилга ҳукм қилинди

Мусулмон аскарларни қийнагани учун АҚШ зобити 10 йилга ҳукм қилинди

АҚШда аскарларни ўқитувчи зобит мусулмон аскарларга чидаб бўлмас босим ўтказгани ва уларни қийнагани учун катта муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

34 ёшли Ироқ уруши иштирокчиси, сержант Жозеф Феликс ўнлаб жиноий моддалар бўйича жазога ҳукм қилинди, деб ёзади Time.
Аскарларга сафда юриш ва ўқотар қуролларни ишлатиш бўйича ўқитувчи сифатида фаолият юритган йиллари Феликс ёш мусулмонларни доим исломофоб терминлар билан таҳқирлаган ва уларга нисбатан шафқатсизлик қилган, жумладан, аскарларни қуритиш ускунаси ичига жойлаб, аппаратни ишлатиб юборган.
Қийноқлар асносида зобит аскарлардан Исломдан воз кечишни талаб қилган ва фақат ўзи истаган сўзларни эшитгачгина уларни қайноқ қуритиш аппаратидан қўйиб юборган. Аскарлар бундай муносабатдан жисмоний жароҳат ва руҳий стресслар олганлар, улардан бири эса ўз жонига қасд қилган.
«У аскарлардан денгиз пиёдалари етиштирмади. Аксинча, уларнинг ичидаги денгиз пиёдаларини синдирди», – деди ҳарбий прокурор Жоне Норман.
Ёш мусулмонларни таҳқирлагани ва улардан бирини ўз жонига қасд қилишгача олиб боргани учун Жозеф Феликс 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Юқорига