«Трамп президент экан, Фаластин-Исроил зиддиятини бартараф этиш мумкин эмас»

«Трамп президент экан, Фаластин-Исроил зиддиятини бартараф этиш мумкин эмас»

Исроил парламентидаги араб депутат Аҳмад Тибий Доналд Трамп президентлиги даврида Фаластин-Исроил зиддиятини бартараф этиш мумкин эмас демоқда.

Al Jazeera билан суҳбат чоғи Кнессет депутати Тибий АҚШ Яқин Шарқдаги зиддиятни сиёсий йўл билан ҳал қилиш тарафдори эканини айтса-да, яқин келажакда ҳеч бир сиёсий ечим кўринмаётганини таъкидлади.
«Трамп ҳокимиятга келганида ҳам у ечим йўқ эди, энди ҳам кўринмаяпти», – деди Тибий.
Айрим ОАВлар «аср келишуви» ҳақида бонг урдилар: фаластинликларга Ғарбий қирғоқнинг бир қисми ва Ғазо берилади, улар эса Қуддусга даъволаридан воз кечадилар. Парламент депутати бундай келишув умуман бўлмаган деди.
Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олгунига қадар Қўшма Штатлар шаҳарни истило қилинган ҳудуд деб ҳисоблар ва унинг мақомини аниқлаштириш учун музокараларга чорлар эди.
«Шубҳасиз, Трампнинг қарори Исроилнинг Қуддус ҳақидаги назарияларига буткул мос келади ва АҚШнинг Яқин Шарқ борасидаги аввалги ташқи сиёсатига тамомила зиддир», – қўшимча қилди Кнессет депутати.

Юқорига