Саудия Арабистонидаги энг кекса фуқаро оламдан ўтди

Саудия Арабистонидаги энг кекса фуқаро оламдан ўтди

Саудия Арабистонида қиролликнинг энг кекса фуқароси шайх Али Ал-Алакми 147 ёшида вафот этди.

Al Arabiya канали марҳумнинг оиласидагилардан олган маълумотларига таяниб хабар беришича, отахон ўз она шаҳри Абҳада яқинлари даврасида жон берган. Айтишларича, шайх ер юзидаги энг кекса фуқаро бўлиши ҳам мумкин эди, фақат унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжат сақланиб қолмаган.
Отахоннинг яқинлари марҳум то умрининг охиригача ақли равшан бўлгани, усмонлилар, британ истилочилари, Саудия Арабистонининг давлат сифатида ташкил топиши ва ҳукмрон сулола асосчиси қирол Абулазиз ал Саудни шахсан танига ҳақида кўплаб ҳикояларни сўзлаб берган.
Марҳум шайх узоқ умр кўриш сири махсус парҳезда эканини айтган – у фақат ўз томорқаси ва чорва хўжалигида етиштирилган мева-сабзавотлар ҳамда гўшт маҳсулотларинигина истеъмол қилган.

Юқорига