Болалар қишки таътилда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўрганди

Болалар қишки таътилда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўрганди

Россиянинг Пенза вилояти Лопатин тумани Суляевка қишлоғида ҳар йили қишки таътил пайти Ислом асослари бўйича ўқув курслари бўлиб ўтади.

Бу йил ҳам анъана давом эттирилди. Дарсларда ўғил ва қиз болалар Қуръони Каримдан суралар ёдладилар ва араб тилини ўргандилар, деб хабар бермоқда dumpo.ru.
Дарсларни имом Равил ҳазрат Арслонов ва унинг ёрдамчиси Илдар Надершинлар ўтдилар.
Ўқув курслари доирасида болалар, шунингдек, Ислом асослари ва арконлари ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари ҳақида маърузалар ҳам тингладилар.
«Динимиз мусулмонларнинг ҳар қандай ёшда илм олишини шарт қилиб қўйган», – таъкидлади Равил ҳазрат.
Курслар якунида барча иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди.

Юқорига