Тўғридан тўғри эфирда масжидларни ёқишга чақириқ янгради

Тўғридан тўғри эфирда масжидларни ёқишга чақириқ янгради

Голландия ўнг радикал озодлик партияси  (PVV) ўзининг исломофоб мафкураси туфайли яна жанжал марказида – Утрехт шаҳридаги партия сайловолди штаби раҳбари маҳаллий радионинг тўғридан тўғри эфирида масжидлари ёппасига ёниб кетишидан умидворлигини айтди.

Партиянинг Хенк ван Деун номли ходими 9 йил полицияда ишлаган бўлиб, радиога бошқа сиёсатчилар билан дебатлар учун чақирилган эди, деб хабар беради IslamNews сайти.
Дебат иштирокчиларидан бири Утрехт аҳолиси Улу масжидини шаҳарнинг диққатга савозор обидаси дея таърифлаб, шаҳарликлар у билан фахрланиши керак деганда ван Деун жавобан шундай луқма ташлади:
«Бизга қолса, у масжид ёниб кетсин».
Эшиттириш бошловчиси сиёсатчига сўзларини қайтариб олишни таклиф қилганда эса, собиқ терговчи «барча масжидларга қаршиман» деди ва уларнинг ҳаммасини ёпиш лозимлигини айтди. Шундан кейин кўтарилган жанжалдан сўнг партия етакчиси ижтимоий тармоқда «фикрини нотўғри ифодалаганини» ёзди, аммо барча масжидларни ёпиш фикрида қатъий туриб олди.

Юқорига