Шимолий Осетияда қорилар мусобақаси бўлиб ўтди

Шимолий Осетияда қорилар мусобақаси бўлиб ўтди

Куни кеча Россиянинг Владикавказ шаҳри масжидида қорилар мусобақаси бўлиб ўтди. Тадбирга муфтийлик вакиллари, жумладан, Шимолий Осетия муфтийси Ҳожимурод Гацалов ташриф буюрди.

Танловда 20 нафар қатнашчи иштирок этди. Улар Владикавказнинг турли районларидан келгандилар.
Қорилар икки гуруҳга бўлиндилар. Биринчи гуруҳда мадраса ва бошқа диний таълим муассасалари толиблари, иккинчи гуруҳда эса масжидларда имомлардан хусусий таҳсил олиб Қуръонни ўрганган қорилар ўзаро беллашдилар.
Биринчи гуруҳдан Муҳаммад Гуляев, иккинчи гуруҳдан эса Алихон Абреков ғолибликни қўлга киритдилар. Шимолий Осетия мусулмонлар идораси матбуот котиби Тимур Газдаров томошабинларга энг манзур қори сифатида эътироф этилди.

Юқорига