БАА Мексикада масжид қурди

БАА Мексикада масжид қурди

Дубайдаги хайрия ташкилоти Мексика пойтахти Мехикода ҳақиқий исломий қадриятларни ёйиш ва экстремизмга қарши курашиш мақсадида йирик масжид қурди.

Дар ул-Бер жамияти муҳтожларга, жумладан, талабалар ва беваларга, шунингдек, беморларга ёрдам бериб келади, бундан ташқари БАА ташқарисида ҳам хайрия ишлари билан шуғулланади.
Дор ул-Бер директори Али ибн Зайд Ал-Фалосий Мексикада масжид қуриш ташаббуси Ислом қадриятларини тўлалигича ўзида акс эттирганини алоҳида таъкидлади.
«Масжид мутассиблик билан тинмай курашаётган мамлакатимиз раҳбариятининг сиёсатига ҳам уйғундир», – деди БАА фуқароси бўлган меценат. Бу ҳақида Khaleej Times хабар беради.
Мексика пойтахтидаги масжид қошида муҳтожликдан илм олишга имкони йўқлар учун таълим маркази ҳам ишлайди.
Ташкилот иш бошқарувчиси Абдукарим Жаъфар Ал-Ҳасаннинг сўзларига кўра, Мексикага сафар муҳтожлар ва Исломга янги кирган мусулмонларнинг муаммоларини аниқлаш имконини берди.

Юқорига