Мусулмонлар сенаторни масжидга таклиф қилишди

Мусулмонлар сенаторни масжидга таклиф қилишди

АҚШ нинг Алабама штати мусулмон етакчилари шу ойда депутатлик ваколатларига эга бўлган АҚШ сенатори Даг Джонсга табрикнома йўллаб уни масжидга таклиф қилишди.

AL.com хабар беришича, Алабамадаги Америка-Ислом Кенгаши бўлимининг раҳбари Хавл Хадид: “Жаноб Джонс бу ерга келиб ўзига овоз берган мусулмонлар билан учрашув ўтказиб уларни яқиндан таниб олишига муваффақ бўлади деб умид қиламиз”, деб айтган.
Алабаманинг 21 мусулмон ташкилотидан иборат иттифоқ жаноб Джонсни масжидга таклиф қилиб мусулмонлар билан суҳбат қуришга чорлаган.
“Алабама мусулмон ҳамжамияти янги йилни катта умид ва кўтаринки кайфият билан қарши олмоқда. Биз 2018 йилда инсоний қадр-қиммат, ўзаро ҳурмат, адолат ва ҳамжихатлик ҳукмрон бўлишини умидвормиз” деб қўшимча қилди жаноб Хадид.
Сайловда мағлуб бўлган республикачи номзод Рой Мур Исломни “ёлғон дин” деб атаб мусулмонлар шаънига ҳақоратомуз сўзлар айтан. Шу сабаб жаноб Джонсни рақибидан қўли баланд келгани мусулмонлар жамоасини руҳлантириб юборди.

Юқорига